
Суперлиганинг 19-турида амалдаги чемпион – “Пахтакор” сафарда “Андижон” меҳмони бўлди.
“Бобур Арена”да пешқадам ва аутсайдер ўртасида кечган ўйин тақдирини 25-дақиқада Фарҳод Соҳибжонов томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди. Шу тариқа “Андижон” мавсумдаги навбатдаги ғалабасини тантана қилди. Бу “Пахтакор” учун мавсумдаги биринчи мағлубият сифатида қайд этилди.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар