22:15 / 24.09.2021
1 827

Дилшод Раҳматов: "Эрон хатоларни кечирмайди"

Дилшод Раҳматов: "Эрон хатоларни кечирмайди"
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Дилшод Раҳматов Эронга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди.
"Жуда оғир ўйин бўлди. Биз халқимизни, ташриф буюрган мухлисларимизни хурсанд қилмоқчи эдик. Бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Ўйлаймани, бу жаҳон чемпионатидаги сўнгги ўйинимиз эмас. Худо хоҳласа, кейинги мундиалда бундан-да яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман, муҳит ажойиб эди. Мухлисларга ҳам раҳмат. Бизни майдонда, телеэкран қаршисида қўллаб-қувватлаган халқимизга, бизни дуо қилган барчага раҳмат деб қоламан. Ўйин оғир бўлди, ҳимояда кўп хатоларга йўл қўйдик, Эрон бундай хатоларни кечирмайди, шу қаторида, биз ҳам рақибларимиз хатоларидан максимал фойдаланишга ҳаракат қилдик. Эронликларга кейинги ўйинларда омад тилаб қоламан
", — дейди ўзбекистонлик футзалчи.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Дилшод Раҳматов: "Эрон хатоларни кечирмайди"