Кунлар ҳаш-паш дегунча ўтяпти ва Суперлиганинг турлари ҳам бирин-кетин ортда қоляпти. Куни кеча 19-тур ўйинлари ўтказилганди, энди эса 20-тур остонасида турибмиз.
Ўтган сафар “Андижон” “Пахтакор”ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб сенсация кўрсатди. Хўш, бу сафар ҳам яна шунга ўхшаш сенсация кўрамизми?
Бу гал “Сурхон”нинг собиқ мураббийи Руфат Акрамхўжаев 20-турдаги жуфтликларга муносабат билдирди.
25 сентябрь (шанба)
“Қўқон-1912” – “Андижон”
- Менимча, бу ўйинда “Қўқон-1912” ютса керак. Биламан, иккала жамоага ҳам очко керак. “Андижон” клуби ўтган турда кутилмаганда “Пахтакор”ни ютди. Аммо бу сафар қўқонликлар ўз уйида ўйнаётгани сабабли улар ғалаба қозонишса керак. Имкониятларми? 70х30.
“Пахтакор” – “Турон”
- Фоиз бўйича 65х35. “Пахтакор” Андижонга мағлубиятга учраганидан кейин бу сафар мухлислари олдида ҳар қандай ҳолатда ҳам айбини ювишга ҳаракат қилади. Шунинг учун менимча, “Турон”нинг имкониятлари камроқ. Бу жамоа кетма-кет етакчилар билан ўйнаётгани сабабли руҳий томондан ҳам қийин. Жамоа билан руҳий жиҳатдан ишлаш керак. Ким ютиши ҳақида биз фақат тахмин қила оламиз холос. Мана, “Андижон”ни ҳам “Пахтакор”ни ютишини ҳеч ким кутмаганди-ку.
26 сентябрь (якшанба)
“Сўғдиёна” – “Металлург”
- Жиззахликлар иккинчи ўринда кетяпти. Ўз майдонидаги бундай имкониятни қўлдан чиқариб юбормаса керак. Аммо охирги учрашувларда “Сўғдиёна” футболчилари чарчаганга ўхшаяпти. “Бунёдкор” билан ҳам, “Машъал” билан ҳам 0:0 ўйнади. Лекин дарвозасидан тўп ўтказиб юбормаяпти. Бу ўйинда кўп гол бўлмайди-ю, аммо “Сўғдиёна” ўз уйидаги имкониятдан фойдаланиб ғалаба қозонса керак. Имкониятлари 60х40 деб ўйлайман.
“Навбаҳор” – “Қизилқум”
- “Қизилқум”га ҳам очко керак, ютолмаяпти. “Навбаҳор” бу учрашувда ҳам ғалаба қозонса учинчи ўринга имконияти ортади. Шу сабабли улар ўз уйидаги ўйиндан фойдаланса керак. Наманганликларнинг ғалабага бўлган имконияти 60 фоиз. Охирги пайтларда “Навбаҳор” жамоаси анча яхши ўйнаяпти. Биринчи даврадаги ўйини билан солиштирсам ер билан осмонча фарқи бор. Қолаверса, яхши марказий ҳимоячини олгани ҳам фойда беряпти.
АГМК – “Сурхон”
- Менимча, бу жуфтликда катта эҳтимол билан АГМК ғалаба қозонади. Имкониятлари 70х30 деган бўлардим. “Сурхон” ўтган турда “Насаф” билан майдонга тушиши керак эди, аммо ўйнамади. АГМК жамоаси эса яхши спорт формасида. “Сурхон” битта учрашувда ўйнамаган бўлса ҳам бу нарса билинади. Бунинг устига олмалиқликлар медаллар учун курашаётганида улар учун ҳар бир ўйин жуда муҳим.
27 сентябрь (душанба)
“Насаф” – “Бунёдкор”
- О, бу жуда қизиқ ўйин бўлади. Иккала жамоа ҳам тўпни назорат қилишни яхши кўради. “Насаф” ОФК Кубогида олтита гол ургани футболчиларини бўшаштириб юбормасмикин? Лекин Рўзиқул Бердиев тажрибали мураббий. Жамоасини қандай руҳлантиришни ва тайёрлашни билади. Ё “Насаф” ютади, ёки дуранг бўлади. “Бунёдкор” ўтган турда омади келиб охирги дақиқаларда урилган голлари эвазига “Локомотив”ни ютди. “Насаф” ҳам, “Бунёдкор” ҳам ҳозир яхши ҳолатда. Имкониятлар ҳақида гапирсам, 55х45 “Насаф” фойдасига.
“Локомотив” – “Машъал”
- “Локомотив” мезбон, улар ютади деб ўйлайман. Охирги турлардан келиб чиқиб, балки “Машъал”нинг ўйинида бироз ўзгариш бўлиши мумкин. Бу эса жамоага панд бериши ҳам ҳеч гап эмас. “Локо”да эса муаммо йўқ. “Бунёдкор”га аламли мағлубият учун бу сафар ютиши керак бўлади. Имкониятлар 60х40.
Шуҳратбек Жўраев
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин