21:42 / 25.09.2021
1 798

Игорь Шквирин: “Матбуот анжуманида нимадир гапиришдан олдин майдонда ниманидир кўрсатишимиз керак”

Игорь Шквирин: “Матбуот анжуманида нимадир гапиришдан олдин майдонда ниманидир кўрсатишимиз керак”
Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Турон” (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Игорь Шквирин фикрларини билдириб ўтди.
“Ўйин қийин бўлди. “Пахтакор” ғалабага муносиб ўйнади, деб ўйлайман. Улар биздан ҳар томонлама яхши ўйнади. Курашларда ютиб чиқди ва гол уришди. Бундай рақибга қарши ўйинда Черанга ўхшаган кучли футболчиларга имконият бериш керак эмас. Унинг устун томонлари кўп”, – дейди Игорь Шквирин.

- Биринчи бўлимда “Турон” пассив ўйнади. Иккинчи бўлимни яхши бошлади ва гол урди. “Пахтакор” кучсизландими ёки тактикани ўзгартирдингизми?
- Биз илк 15 дақиқаликда олдинга бордик. Гол уриш учун имконият бўлди. Рақиб биринчи бўлимда пассив ўйнади. Бундай рақибларга қарши очиқ ўйин қилиб бўлмайди. Сиз қанча курашларда ютсангиз, ғалаба қозониш имконияти кўпроқ бўлади. Ҳозирги ҳолатда ўйиндан кейин нимадир гапиришдан олдин майдонда нимадир қилиб қўйиш керак. Олдинги қараб интилишда давом этамиз.

- Жамоа жуда яхши ўйин кўрсатмоқда. Учрашув давомида фаолликни қўлга оляпти, лекин дарвозабон панд бермоқда. Жамоада дарвозабонлар билан ким ишлайди?
- Агар сиз айтаётган яхши ўйинимиз очко берганида, жуда яхши бўларди. Дарвозабонлар билан мураббийлар яхши ишлашяпти.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Игорь Шквирин: “Матбуот анжуманида нимадир гапиришдан олдин майдонда ниманидир кўрсатишимиз керак”