18:16 / 26.09.2021
1 757

Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Металлург"ни таслим этди

Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Металлург"ни таслим этди
Суперлига 20-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Металлург" ўйини якунига етди. Мазкур учрашувда жиззахликлар 2:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди.Беллашувнинг илк дақиқасида Жамшид Болтабоев ҳисобни очган бўлса, 50-дақиқада Норхонов орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди.

Ушбу ғалабадан сўнг жиззахликлар очколари сонини 38 тага етказиб қўйди ва иккинчи ўринга маҳкам ўрнашиб олди. 19 очко жамғарган бекободликлар айни дамда 10-ўринни банд этиб турибди.

“Сўғдиёна” – "Металлург" 2:0
Гол:
Жамшид Болтабоев 1, - 1:0 (Жасур Ҳасанов), Шоҳруз Норхонов 50, - 2:0 (Жавоҳир Қаҳрамонов)

“Сўғдиёна”: 27.Милан Митрович, 4.Элёр Орифов (63.Асилжон Бегимқулов 58'), 5.Аюбхон Нўъмонов (18.Дарко Станоевич 46'), 6. Искандар Шойқулов (15.Жасурбек Ҳакимов 80'), 8.Жамшид Болтабоев, 10.Шоҳруз Норхонов (77.Саҳоб Рашидов 80'), 11.Жасур Ҳасанов, 17.Шаҳбоз Жўрабеков (28.Эргаш Исмоилов 43'), 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 31.Лука Чермель, 93.Марко Колакович.
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 20.Баҳодир Насимов, 25.Нодирбек Қўйбоқов, 88.Муҳсин Бозоров.

"Металлург": 1.Акмал Турсунбоев, 4.Одилбек Абдумажидов, 8.Саламат Кутибаев (11.Иван Нагаев 55'), 10.Шаҳзодбек Нурматов (15. Зоҳид Абдуллаев 55'), 14.Аброрбек Тошқўзиев (30.Иброҳим Ибрагимов 55'), 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 28.Станислав Андреев, 55.Акбаржон Исматуллаев, 70.Муҳаммад Исаев, 90.Абдураҳмон Абдулҳақов (7. Руслан Розиев 84'), 98.Дамир Темиров.
Захира: 99. Владимир Вагин, 48.Дилшод Раҳматуллаев, 79.Бобур Давлатов, 80. Фарруҳжон Иброҳимов.
Огоҳлантиришлар: Абдураҳмон Абдулҳақов 12', Искандар Шойқулов 52'.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Металлург"ни таслим этди