Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Металлург" (2:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Жасур Абдураимов ўз фикрларини билдирди.
- "Металлург" клуби ўз олдига катта мақсадлар қўйган. Академияга катта эътибор бериш орқали келажакка интилмоқда. Бугун албатта, ғалаба қозонишимиз керак эди. Мухлислар хафа бўлмай туришсин. Испаниядан яхши мутахассислар келиб, академиямизни кучайтиришади.
"Сўғдиёна"ни ғалаба билан табриклайман. Улар дарвозамиз томон нечта зарба беришди? 3 тами, 4 тами? 2 та гол урди. Бу – футбол", – дейди Жасур Абдураимов.
- Охирги йилларда Суперлигадаги клублар академияга эътибор қаратишни бошлашди. Ўзбек клублари 80-90 фоиз маҳаллий футболчилардан иборат бўлиши учун неча йил керак бўлади?
- Ўзбек клубларини билмайман, аммо "Металлург"га 3-4 йил керак. Биз ҳозир ҳам фақат маҳаллий футболчилар билан ўйнаяпмиз. Бизга легионер керак эмас. Ўзимизнинг футболчиларни кўтаришимиз керак. Насиб қилса, 5 октябрь куни академиямиз очилади.
- "Металлург" дарвозасига урилган иккинчи голда ҳакамлар оффсайдни кўрмай қолишди. Клуб шикоят ёзадими?
- Бу саволга жавоб бера олмайман. Бир марта ҳакамлар ҳақида гапиргандим, кейин жарима тўладим. Мен мураббийман. Бир нарсадан хайронман: Ҳар доим ёки мураббий ёки футболчи айбдор бўлади. Ҳамма хато қилади, тўғри, лекин "Металлург" клубининг ўзига қарши 6-7 марта хато кузатилмоқда. Бу кимгадир керакми ёки керакмасми, бу нарсаларга аралашмайман. Мен ёш футболчиларни кўтараман, академияни кучайтирамиз ва "Металлург"га ёрдам бераман. Ҳакам хато қилдими ёки қилмадими, тушунмайман ва билмайман. Мен ҳакам эмасман. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин