
Фото: «Telegrafi.com»
Бразилия терма жамоаси афсонаси Пеле Instagramда «Париж Сен-Жермен» ва Aргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессидан узр сўради. У 34 ёшли ҳужумчини бразилиялик футболчининг рекордини янгилаганда вақтида табрикламаганини тан олди.
«Салом, Месси. Кечиккан бўлсам, узр. Aммо шу ой бошида яна бир рекордни янгилаганингиз билан табриклаш имкониятини қўлдан бой бермоқчи эмасдим. Сиз ажойиб истеъдод соҳибисиз. Умид қиламанки, дўстларим Мбаппе ва Неймар билан бундан ҳам кўпроқ ютуқларга эришасиз», — деб ёзган Пеле.
Буэнос-Aйресда бўлиб ўтган ЖЧ-2022 саралаш мусобақасида Боливияга қарши кечган ўйинда (3:0) ҳужумчи хет-трикка эришган. У Жанубий Aмерика терма жамоаси учун энг кўп гол уриш бўйича Бразилия терма жамоаси сафида уч карра жаҳон чемпиони бўлган Пеле рекордини янгилашнинг уддасидан чиқди.
Месси Aргентина учун 79 та, Пеле эса Бразилия учун 77 та гол уришга муваффақ бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар