17:18 / 28.09.2021
2 627

Даврон Файзиев: "Сантьяго Бернабеу"даги ўзбек

Даврон Файзиев: "Сантьяго Бернабеу"даги ўзбек
Бугун Европа Чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган "Реал" - "Шериф" учрашуви бўлиб ўтади. Меҳмонлар сафида ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев ҳаракат қилади. Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида ушбу беллашув олдидан қуйдаги фикрларни билдириб ўтди.

- "Сантьяго Бернабеу"даги ўзбек. Бугун биз учун яна бир эътиборли воқеа рўй беради. Жасур Яхшибоев ва унинг "Шериф" жамоаси Чемпионлар лигаси дориасида "Реал" Мадрид билан ўйнайди. "Сантьяго Бернабеу"да. Бош мураббий Юрий Вернидуб уни асосий таркибда туширишини кутамиз. Яхшибоев эса хотиржамликни йўқотмаган ҳолда ўзини кўрсатиши, камида Анчелоттининг эътиборини тортиши керак. “35 миллион халқимиз, ҳамма сендан голлар кутади”, деган ҳаяжонли гаплар билан унинг елкасига қўшимча юк осиб қўймаймиз. Жасурбек, бу ҳам бир ўйин, сен эса майдонда ўз ишингни биласан. Бос! - деди Даврон Файзиев.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Даврон Файзиев: "Сантьяго Бернабеу"даги ўзбек