19:09 / 28.09.2021
1 615

Моуриньо Англиядан яна бир қимматбаҳо футболчини олиб келади

Моуриньо Англиядан яна бир қимматбаҳо футболчини олиб келади
Жозе Моуриньо “Рома” таркибини кучайтириш борасидаги ишларини давом эттирмоқда. Португалиялик мутахассис аввалги иш жойи – “Тоттенхэм”дан Танги Ндомбелени Римга олиб келишни истаяпти.

Қизиғи, Моуриньо Лондон клубида ишлаган даврда “Тоттенхэм” тарихидаги энг қиммат трансфер эгаси бўлган бу футболчи билан ҳеч чиқиша олмаган.

Энди Жозенинг шахсан ўзи франциялик ярим ҳимоячини “Рома”га чорламоқда. 24 ёшли Танги Ндобмелега “Милан”, “Ювентус” ва “Бавария”дан ҳам таклиф бўляпти.

Ндомбеленинг “Тоттенхэм” билан шартномаси 2025 йилгача имзоланган ва унинг трансфер суммаси 50 миллион еврони ташкил қиляпти.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Моуриньо Англиядан яна бир қимматбаҳо футболчини олиб келади
[/banner_pushhouse