19:29 / 28.09.2021
2 129

"Шериф" бош мураббийи: "Реал"дан қўрқмаймиз!

"Шериф" бош мураббийи: "Реал"дан қўрқмаймиз!
Бугун ЕЧЛ 2-тури доирасида "Реал" ҳамда "Шериф" жамоалари ўзаро кураш олиб боради. Мазкур баҳс олдидан меҳмонлар бош мураббийи Юрий Вернидуб матбуот анжуманида иштирок этди ва қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Жуда кучли клубга қарши ўйнаймиз. Бу биз учун катта шараф. Албатта, муносиб футбол намойиш этишни хоҳлаймиз. Йигитлар бунга тайёр! "Сантьяго Бернабеу"да "Реал"га қарши майдонга тушиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик.

Энг муҳими, қўрқмаслигимиз лозим. Ҳа, рақибни ҳурмат қиламиз. Бироқ бу қўрқишдан фарқли тушунча. Ҳар қандай жамоа ғалаба ҳақида ўйлайди. Шу жумладан, биз ҳам. "Реал"нинг ўйинларини таҳлил қилиб, яхшигина ўрганиб чиқдик. Уларда юқори даражадаги футболчилар етарлича
", - деди украиналик мутахассис.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Шериф" бош мураббийи: "Реал"дан қўрқмаймиз!