
Европа Чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган "Реал" - "Шериф" баҳси якунига етди ва бу учрашувда 2:1 ҳисобида ҳамюртимиз тўп тепаётган жамоа ғалаба қозонди.
Ўйиннинг 25-дақиқасида Яхшибоев ҳисобни очди. 65-дақиқада Бензема пенальтидан унумли фойдаланиб, мувозанатни тиклади. Ўйиннинг асосий вақти сўнгги дақиқалари ўтиб бораётган бир пайтда Тилль жамоасининг ғалаба голини урди.
Мазкур ғалабадан сўнг, Молдова клуби турнир жадвалида 6 очко билан 1-ўринга кўтарилиб олди. "Қироллик клуби"да ҳозирча 3 очко бор ва улар 2-поғонадан жой олган.
Реал Мадрид – Шериф 1:2
Голлар: 0:1 – 25 Яхшибоев, 1:1 – 65, Бензема пенальтидан, 1:2 – 89 Тилль.
"Реал Мадрид" – Куртуа, Начо (Родриго, 66), Алаба, Милитао, Мигель Гутьеррес (Кроос, 66), Каземиро (Модрич, 66), Вальверде, Камавинга, Бензема, Азар (Йович, 66), Винисиус Жуниор.
"Шериф" – Атанасиадис, Фернандо, Арболеда, Дуланто, Кристиано, Коловос (Николов, 90), Тилль, Аддо, Траоре, Кастаньеда (Джульен, 78), Яхшибоев (Бруно, 57).
Огоҳлантиришлар: Арболеда (17), Каземиро (39), Аддо (45), Дуланто (46), Йович (81), Тилль (90). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар