4 139
Характери жуда оғир Яхшибоев нега катта пуллардан воз кечган ёхуд уни Шомуродовга тенглаштирса бўладими?
“Пахтакор” тарбияланувчиси Жасур Яхшибоев “Реал” дарвозасига супергол урганидан кейин Россия оммавий ахборот воситалари “Пахтакор” клуби спорт директори Жаъфар Ирисметовдан интервью олди.
- Жасур Яхшибоев бир пайтлар сиз “Спартак”да қила олмаган иш – Чемпионлар лигасида гол уришни уддалади. Нималарни ҳис қиляпсиз?
- “Реал”га ўзбек футболчиси гол урганидан жуда хурсандман. Мен Чемпионлар лигасида гол урган-урмаганим ҳақида умуман ўйлаганим йўқ. Бугун “Пахтакор” байрам қиляпти, ҳамма бир-бирини табриклаяпти. Бу умумий ғалабамиз. Ўз вақтида Яхшибоев “Пахтакор”да ўйнаган, лекин рақобат кучлилиги учун ижараларга жўнатилган. У бизда асосий таркибга кира олмади. Ҳар доим уни яхши футболчи, деб билганман ва кун келиб ўзини кўрсатишига амин эдим. Ҳозир тинчланиб, бу вазиятни ўтказиб юбориш керак. Барқарор ўйин кўрсатиш керак, Мадридда “Реал”га гол урганидан кейин йўқолиб қолмасин.
- Нега у “Пахтакор”га керак бўлмай қолган?
- Тўғрисини айтсам, ўзбекистонлик футболчилар орасида ундан яхши вингерни кўрмадим, лекин Жасурнинг маиший муаммолари бор эди. Мен уни ўринбосарлар таркибидан олиб чиқа бошлаганимда характери жуда оғирлигини билгандим. У аввал ақлини йиғиб олиши керак. У ўз оламида яшайди ва танқидни кўтара олмайди. Балки, ҳозир анча улғайиб қолгандир. Унда ўзини кўрсатиш ва топ-клубга ўтиш имкони пайдо бўлди. “Шериф” Жасурга трамплин бўлиши керак. “Шериф” яхши клуб. Мен ўз вақтида бу клубга кўрикка борган эдим. Ҳозир ҳам президенти ўзгармаган экан.
- Яхшибоев бериб юборилганига афсусланмайсизми?
- Нега энди? У аввал асосий таркиб ўйинчиси эди, кейин захирага ўтириб қолди. Биз бу даражадаги футболчи асосий таркибда бўлишини истардик. Унинг тажрибасини ошириб, қайтишини кутгандик, лекин сотиб юборишимизга тўғри келди. Бу икки томон учун манфаатли қарор бўлди. “Пахтакор”даги фаолияти ўхшамади, лекин Беларусда “бир оёқда ўйнаб” энг яхши футболчилардан бўлди, кучлироқ клуб ҳисобланган “Легия”га ўтди ва яна тўхтаб қолди. “Шериф” трансфери унинг фойдасига ишлади.
- Жасур Яхшибоевни Элдор Шомуродовга тенглаштирса бўладими?
- Ҳали эрта. Шомуродов бир неча мавсум “Ростов”да пишган. Унга юқори даражада ўйнаш анча осон. Яхшибоев ҳали йўлнинг бошида. Шунга қарамай, 24 ёш футболчининг айни кучга тўлган пайти. У жуда истеъдодли йигит. Шомуродов каби пулни эмас, карьерани танлади. Кўп футболчиларимиз Россия ёки Европадан анча кўп тўлайдиган БАА ёки Қатар каби Осиё мамлакатлари чемпионатларига кетмоқда. Жасур “Пахтакор”га тегишли бўлган пайтларда ҳам Осиё клублари унга даҳшатли суммаларни таклиф қиларди. У ҳаммасини рад этган.
Дарҳақиқат, Жасур Яхшибоев ўз тарихида илк маротаба УЕФА Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичда қатнашаётган “Шериф”нинг муваффақиятларига улкан ҳисса қўшмоқда. Молдова клуби “D” гуруҳидаги дастлабки иккита учрашувда Украинанинг “Шахтёр” ва Испаниянинг, “Реал” жамоасини мағлубиятга учратиб, олти очко билан биринчи ўринда бормоқда.
Энди Жасур Яхшибоев жамоаси гуруҳдаги учинчи учрашувини 19 октябрь куни Миланда Италия чемпиони “Интер”га қарши ўтказади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Учта вилоятда “валютчик”лар қўлга олинди