"Рома" бугун Конференциялар лигаси гуруҳ босқич 2-тури доирасида "Зария" билан куч синашади. Жозе Моуриньо шогирдлари Украинага сафар уюштирди.
Ўйин Тошкент вақти билан 21:45да бошланади. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов беллашув олдидан фикр билдирди. Бу ҳақда "la gazzetta dello sport" нашри хабар берди.
- Мазкур баҳсда ғалаба қозонишга тайёрмиз. Биз 3 очко учун келдик. Украина жамоалари жуда кучли, лекин биз ғолиб бўлишни хоҳлаймиз. Мен Римда ўзимни яхши ҳис қиляпман ва ҳеч қачон ўзимни юлдуз, деб ҳисобламаганман. Жамоадошларимнинг ёрдами туфайли "Рома" клубига мослашиб олдим, - деди Элдор Шомуродов.
Маълумот учун, Жозе Моуриньо шогирдлари биринчи турдан сўнг гуруҳда пешқадам бўлиб турибди. Римликлар жойлашган "С" гуруҳидаги иккинчи баҳс Норвегиянинг "Буде-Глимт" ва ЦСКА София клуби ўртасида кечади. Бу беллашув ҳам 21:45да старт олади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Учта вилоятда “валютчик”лар қўлга олинди