Футзал. Жаҳон чемпионатининг иккинчи финалчиси пенальтилар сериясида аниқланди

Футзал. Жаҳон чемпионатининг иккинчи финалчиси пенальтилар сериясида аниқланди
Футзал бўйича Жаҳон чемпионати иккинчи ярим финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда Португалия ҳамда Қозоғистон терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.

Асосий вақтда 1:1 ҳисоби қайд этилгани боис, қўшимча бўлимларга мурожаат қилинди. Экстра таймларда ҳар икки жамоа бир маротабадан дарвозаларни ишғол этди ва бош ҳакам томонларни пенальтилар сериясига таклиф этди. Унда португаллар 4:3 ҳисобида зафар қучди.

Энди уларга ҳал қилувчи беллашувда Аргентина терма жамоаси рақиблик қилади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар