
Туркиялик ҳакам Жунейт Чакир маълум муддат ўйинларни бошқармайди. La Gazzetta dello Sport нашри хабарига кўра, 44 ёшли ҳакам ва унинг видео ассистенти Абдулқодир Битиген УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган "Милан"-"Атлетико" ўйини пайтида қониқарсиз ўйин кўрсатгани учун жазоланади.
Ҳакамлар гуруҳи қандай хатоларга йўл қўйгани очиқланмаган. Тахминларга кўра, 29–дақиқада “россонерилар” футболчиси Франк Кессьенинг майдондан четлатиши ва қўшимча дақиқаларда "матрасчилар" фойдасига пенальти белгиланиши борасида саволлар туғилган.
Натижада, "Атлетико" пенальтини голга айлантириб, "Сан Сиро"да иродали ғалабага эришди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар