Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Машъал" - "Насаф" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи дейди Александр Хомяков ўз фикрларини билдирди.
"Бугун "Насаф"ни мағлуб этмоқчи эдик, аммо агар вазиятга реал қарасак ғалаба қозониш учун боримизни беришимиз ва омад ҳам келиши керак эди. Ҳимояда хато қилдик ва мағлуб бўлдик. Чиройли ўйин бўлмади, аммо футболчиларга эътирозим йўқ. Улар бугун ҳаракат қилишди. Биз зинма-зина тепага интиляпмиз", - дейди Александр Хомяков.
- Легионерларнинг ҳолатидан қониқяпсизми? Улар маҳаллий футболчилардан кўнглингиз тўқми?
- Албатта баъзи вазиятлар бизни ҳавотирга солмоқда. Аммо ҳужумчилар бошқаларга қараб ўйнайди. Агар қолган футболчилар уларга вазият яратиб беришмаса гол бўлмайди. Ҳаракат қилишди аммо профессионал футболда хоҳиш-истакнинг ўзи етарли эмас. Бугун "Насаф" ҳақиқатдан ҳам кучли эди.
- Эшбўтаев қачон сафга қайтади?
- Ҳозирча у даволанмоқда, умид қиламанки 2 ҳафтадан кейин таркибга қайтади.
- "Машъал" хавфли ҳудудга яқин жойда жойлашган. Суперлигада қолиш учун нечта ғалаба керак деб ўйлайсиз?
- Олдинда яна 5та тур қолди, ҳар бир клуб очко учун курашмоқда. Менимча барчаси сўнгги турларда ҳал бўлади.
- Борди-ю "Машъал" қуйи лигага тушиб кетса клубда қоласизми ёки про-лигада ҳам ишлаб жамоани элитага қайтаришга уринасизми?
- Бизни қуйи лигага тушиб кетишимизни қаердан олдингиз (кулади)? Борди-ю? Йўқ биз охиригача курашамиз. Клуб билан 3 йиллик шартномам бор ва "Машъал"ни Суперлигада олиб қолиш учун боримизни берамиз. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Учта вилоятда “валютчик”лар қўлга олинди