date
views 1 889

Қирғиз ҳаками мутлақ рекорд ўрнатди

Қирғиз ҳаками мутлақ рекорд ўрнатди
Қирғизистонлик ҳакам Нурдин Букуев футзал бўйича 2021 йилги Жаҳон чемпионати финалининг бош ҳаками этиб тайинланди.

Эртага, 3 октябрь куни Литвада футзал бўйича ЖЧ финали бўлиб ўтади. Мусобақанинг ҳал қилувчи баҳсида Аргентина ва Португалия терма жамоалари учрашади.

Нурдин Букуевга финалда мисрлик Ҳасан Муҳаммад ва Янги Зеландиялик Кристофер Синклер ёрдам беради.

Бу йилги жаҳон чемпионати қирғизистонлик ҳакам фаолиятидаги тўртинчи мундиалдир. Ва бу футзал бўйича барча ҳакамлар учун мутлақ рекорд ҳисобланади. Ҳеч ким жаҳон чемпионатларида Нурдин каби кўп ҳакамлик қилмаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Қирғиз ҳаками мутлақ рекорд ўрнатди