
“Барселона”нинг ички чемпионатдаги ва Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсиз ўйинлари бош мураббий Рональд Куманга қимматга тушмоқда.
Клуб хўжайини унинг ўрнига бошқа мутахассисни танлади. Манбаларнинг хабар беришича, Жоан Лапорта клуб мутасаддиларига жамоани бошқаришга “Аякс”ни муваффақиятли бошқараётган Эрик тен Хагни олиб келишни буюрган.
Аввалроқ, агар “Барселона” Испания чемпионатида “Атлетико”га ютқазса, КУман клубни тарк этиши ҳақида хабарлар тарқатилган эди.
Лапорта олдида бош мураббий масаласини ҳал этишдан ташқари, клубни молиявий инқироздан олиб чиқиш вазифаси ҳам турибди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.