Карло Анчелотти мадридликлар сафига “Лейпциг” ярим ҳимоячиси Кристофер Нкункуни таклиф қиляпти. Франциялик футболчи жорий мавсумда тўпурарлик қобилиятини намойиш қила бошлаганидан кейин унга бир неча грандлар даъвогарлик қила бошлади.
“Қироллик клуби” сермаҳсул ўйинчини олиши учун “Бавария” ва “Манчестер Сити” билан рақобатлашишига тўғри келади.
Ҳар мавсум ўзи кашф қилган истеъдодларни гранд клубларга пуллаётган “Лейпциг” Нкункуни ҳам сотиб юборишга қарши эмас.
“Лейпциг” билан шартномаси 2024 йилнинг ярмигача давом этадиган истеъдодли ярим ҳимоячининг трансфер суммаси 43 миллион еврога баҳоланмоқда. Мутахассислар бу сумма мавсум охиригача ошиши мумкинлигини таъкидлаяпти. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди