9 октябрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида супер жанг кечаси ташкил қилинади. Ушбу кечанинг марказий жангида супероғир вазн тоифаси вакиллари британиялик Тайсон Фьюри ҳамда АҚШ вакили Деонтей Уайлдер ўзига хос трилогияда рингга кўтариладилар.
Хабарингиз бор, уларнинг дастлабки тўқнашувида дуранг қайд этилган бўлса, иккинчи жангда Фьюри техник нокаут билан ғалабага эришганди.
Учинчи жангда эса, кимнинг имконияти юқори, Фьюри муваффақиятини давом эттира оладими ёки Уайлдернинг британ боксчисига аталган "совға"си борми? Буни тез орада билиб оламиз. Бироқ, жангдан аввал ҳар доимгидек имкониятлар борасида турли фикрлар янграмоқда.
Биз ҳам анъанага мувофиқ ўзбекистонлик мутахассисларнинг мулоҳазаларига қулоқ тутдик. Айниқса, ўз вақтида ушбу вазн тоифасида WBA чемпионлигини қўлга киритган, машҳур боксчимиз Руслан Чагаевнинг бу борадаги фикрлари барча учун қизиқ бўлишини инобатга олиб, у билан боғландик.
- Бу жангни бутунжаҳон кутмоқда десам, янглишмган бўламан. Шунга монанд қизиқарли жанг бўлиши ҳам кутилмоқда. Аслида, боксда аввалдан бирор фикр билдириш қийин. Айниқса, оғир вазн тоифа вакиллари бўлса, янада тахминларингиз ўзини оқламаслиги мумкин.
Тўғри, улар икки бор тўқнаш келди. Бир дуранг ва Фьюрида битта ғалаба бор. Ушбу жанглардан кўриб, уларнинг имкониятини чамалаш мумкин. Бироқ, битта зарба бутун жанг тақдирини ўзгартириб юбориш мумкин.
Имкониятлар борасида тўхталсак, Фьюрида бу борада устунлик бор. Унда креативлик, рингда ақл билан ҳаракат қилиши, техник жиҳати Уайлдерга нисбатан яхши шаклланган. Шунинг учун 55/45 ҳисобида Фьюрини имкониятини юқори баҳолаган бўлардим.
Аммо юқорида таъкидлаб ўтганимдек, бу бокс ва ушбу жангда ҳар иккиси ҳам ғалаба қозониши мумкин. Шу билан бирга жанг 12 раунд давом этади, деб ўйламайман. Албатта, бу шахсий фикрим! “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди