
Ўзбекистонлик таниқли мутахассис Усмон Тошев Ўзбекистон футбол ассоциациясининг терма жамоалар бўлимида иш бошлади. Бунга қадар у "Нурафшон" клубининг бош директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Маълумот ўрнида, Усмон Тошев ФИФА инструктори сифатида катта тажрибага эга, у Ўзбекистонда энг биринчилардан бўлиб Про лицензияга эга бўлган мутахассис ҳисобланади.
У фаолияти давомида бир нечта клубларда, хусусан, “Андижон”, “Насаф”, “Майванд”, “Тофан Ҳарирод”да бош мураббий сифатида ишлаган. Шунингдек, 2006 йилда Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи ёрдамчиси, 2018 йилда Ўзбекистон U-17 жамоаси бош мураббийи, 2018-2021 йиллар давомида Тожикистон терма жамоасининг бош мураббийи лавозимларида фаолият олиб борган", – дея хабар берди ЎФА матбуот хизмати.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар