
Жаҳон чемпионати Осиё минтақаси учинчи саралаш босқичидан ўрин олган Австралия - Уммон ўйини якунига етди. Мазкур учрашувда кенгурулар юрти вакиллари рақибдан 3:1 ҳисобида устун келди.
Австралияликлар сафида Мабиль, Бойл ва Дьюк рақиб дарвозасини ишғол этган бўлса, уммонликлар сафида Ал-Алави ягона голга муаллифлик қилди.
Мазкур натижадан сўнг Австралия очколари сонини 9 тага етказиб олди ва гуруҳда пешқадам бўлиб олди. Улар саудияликлардан тўплар нисбатига кўра олдинроқда. Уммон ҳисобида ҳозирча 3 очко бор ва улар 3-ўринда жойлашган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар