4-6 октябрь кунлари Тошкентда, Ўзбекистон тарихида илк бор Бодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтиб, унинг якунларига кўра ўзбек спортчилари 10 та олтин медални қўлга киритдилар.
Осиё Олимпия кенгашининг вице-президенти Отабек Умаров ушбу тадбирга қуйидагича изоҳ берди: «Тошкентда бўлиб ўтган Бодибилдинг бўйича жаҳон чемпионати шунчаки турнир эмас, ҳақиқий спорт байрамига айлана олди. Бу фақат менинг шахсий хулосам эмас, балки атлетлар, делегатлар ва мусобақа меҳмонларининг умумий фикридир.
WBPF раҳбарияти айтишича, ҳеч қайси биринчилик Тошкентдагидек каби кенг кўламга эга бўлмаган, Ўзбекистон эса Ҳумо Арена каби улкан иншоотни тақдим қилган ҳолда, ташкилий жиҳатдан энг юқори савияни кўп йиллар учун аввалдан намоён этди.
Спортчиларимиз ҳам алоҳида таҳсинга лойиқ. Улар тарихда илк бора эркаклар ўртасида ҳам аёллар ўртасида ҳам умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаб, ўнта олтин медални қўлга киритдилар. Ушбу ўн нафар чемпионнинг тимсоли жуда кўпларни спорт билан профессионал шуғулланишга бўлмаса ҳам, камида соғлом турмуш тарзига илҳомлантирганига ишончим комил».
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Россия томонидан учирилган иккита дрон Молдова ҳудудига қулаб тушди