23:23 / 11.10.2021
1 704

ЖЧ саралаш. Эртага Осиё жамоалари 4-турни ўтказади

ЖЧ саралаш. Эртага Осиё жамоалари 4-турни ўтказади
Эртага, 12 октябрь куни Осиё минтақасида жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари давом этади.

"A" гуруҳи: Эрон - пешқадам
Саралашнинг учинчи босқичида учта тур ортда қолди. "A" гуруҳига назар ташлайдиган бўлсак, Эрон миллий терма жамоаси 9 очко билан гуруҳда пешқадамлик қиляпти. Иккинчи ўриндаги Жанубий Корея ҳисобида эса 7 очко бор.

3-тур натижалари. 7 октябрь
Жанубий Корея - Сурия 2:1
Ироқ - Ливан 0:0
БАА - Эрон 0:1

Эронликлар ўтган тур сафарда БААни мағлуб этиб қайтишди. Учрашувдаги ягона гол 70-дақиқада Меҳди Тареми томонидан киритилди. Доҳада бўлиб ўтган Ироқ - Ливан баҳсида ҳисоб очилмаган бўлса, Жанубий Корея ўз майдонида қийинчилик билан Сурияни мағлуб этди.

Эртага шубҳасиз гуруҳнинг марказий ўйини Эрон ва Жанубий Корея ўртасида кечади. Учрашув Теҳрондаги машҳур "Озоди" стадионида бўлиб ўтади. БАА термаси Дубайда Ироқни қабул қилса, Сурия Иорданияда Ливан билан куч синашади.

4-тур учрашувлари. 12 октябрь
Эрон - Жанубий Корея
БАА - Ироқ
Сурия - Ливан

"B" гуруҳи: Австралия - пешқадам
"B" гуруҳида Австралия йўқотишларсиз бормоқда. "Соккерузлар" дастлабки учта турнинг ҳаммасида зафар қучишди. Шунингдек, Саудия Арабистони ҳам 9 очко тўплаган, бироқ тўплар нисбатига кўра Австралиядан кейин турибди.

3-тур натижалари. 7 октябрь
Саудия Арабистони - Япония 1:0
Хитой - Вьетнам 3:2
Австралия - Уммон 3:1

Ҳайрон қоларли томони шундаки, учта ўйин ўтказган Япония аллақачон икки бор мағлубиятга учради. Японлар дастлаб уйда Уммонга, сўнгра сафарда Саудия Арабистонига имкониятни бой беришди. Хитой - Вьетнам баҳси ниҳоятда драматик тарзда кечиб, якунда хитойликларнинг қўли баланд келди. Австралия эса Уммонни ортиқча қийинчиликсиз мағлуб этди.

4-тур учрашувлари. 12 октябрь
Япония - Австралия
Саудия Арабистони - Хитой
Уммон - Вьетнам

Эртага бўлиб ўтадиган ўйинларда Япония деярли ҳал қилувчи баҳсни ўтказади. Агар майдон эгалари яна ғалаба қозона олишмаса, Япониянинг жаҳон чемпионатига чиқиши бирмунча мураккаблашади. Саудия Арабистони яна ўз майдонида ўйнайди ва бу сафар Хитойни қабул қилади. Уммон эса Вьетнам билан куч синашади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ саралаш. Эртага Осиё жамоалари 4-турни ўтказади