1 356
Рустам Ашурматов: "Кучли ёки кучсиз рақибларни танлаш нотўғри, ҳар бир ўйинга муносиб тайёрланамиз"
Иорданиянинг Амман шаҳрида йиғин ўтказаётган миллий терма жамоамиз дастлабки ўйинда Малайзияни 5:1 ҳисобида доғда қолдирганини биласиз.
Бугун вакилларимиз иккинчи ўйин сифатида Иорданияга қарши майдонга тушади. ЎФА матбуот хизмати Иорданиядаги йиғин хусусида иқтидорли ҳимоячи Рустам Ашурматовнинг фикрларини тақдим этди.
- Биринчи марта янги мураббий билан машғулот ўтказяпман. Тўғри, янгиликлар бор. Лекин терма жамоада биринчи марта бўлмаётганим учун жамоадошларим билан яхши муносабатдаман ва янги мураббийга ҳам кўникиб боряпмиз.
Бу ерда биринчи марта келган янги ўйинчилар ҳам бор. Шулар билан биргаликда мураббийга мослашишга ва ўйин услубини ўрганишга ҳаракат қиляпмиз. Ҳозирда ўртоқлик учрашувлари ўтказяпмиз. Кучли ёки кучсиз рақибларни танлаш нотўғри бўлади. Малайзиями, Иорданиями, ҳар бир ўйинга муносиб тайёргарлик кўриб, яхши ўтказишга ҳаракат қиламиз.
Терма жамоа ёшарди. Аммо кўпи билан ёшимиз тенг бўлгани учун ички муҳит жуда яхши. Сабаби, олдинги ёшлар терма жамоасида ҳам кўпчилиги билан бирга ўйнаганмиз, - деди Ашурматов. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Россия томонидан учирилган иккита дрон Молдова ҳудудига қулаб тушди