
Бироз аввал Иордания ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ҳалқаро ўртоқлик учрашуви якунланди. Мазкур баҳсда термамиз 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Маълумот учун, "оқ бўрилар" шу кунга қадар Иордания билан 14 марта тўқнаш келган ва ҳар бир ўйинда камида битта гол урган эди. Аммо бугунги баҳсда юлдуз ҳужумчиларимиз учрашувда ҳаракат қилганига қарамай, беллашувни голсиз якунладик.
Шунингдек, Иорданияга қарши 10-бор ўртоқлик ўйинида майдонга тушдик ва илк марта мағлубиятга учрадик.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар