date
views 1 429

Саудия Арабистони ғалабали юришини давом эттиради

Саудия Арабистони ғалабали юришини давом эттиради
ЖЧ-2022 саралаши Осиё минтақаси 4-туридан ўрин олган Саудия Арабистони - Хитой бахси якунига етди. Мазкур учрашувда саудияликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 15-дақиқасида Ал-Нажи гол уриб ҳисобни очган бўлса, 38-дақиқада унинг ўзи орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. Иккинчи бўлим аввалида Гуофу фарқни қисқартирди. 73-дақиқада Ал-Бурайкан ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди. 2-бўлим сўнггида хитойлик У Синнинг голи беллашувда сўнггиси бўлди.

Очколари сонини 12 тага етказиб олган Саудия айни дамда "B" гуруҳида етакчилик қилмоқда. Хитойда ҳозирча 3 очко бор ва улар 5-ўринда жойлашган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Саудия Арабистони ғалабали юришини давом эттиради