“Манчестер Сити” ва Англия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Дэнни Миллз “Ньюкасл”нинг янги хўжайинларига бош мураббийликка Жозе Моуриньони таклиф этишни маслаҳат беряпти. Айни пайтда “Ньюксл”ни Стив Брюс бошқармоқда. Бироқ, унинг ўзи ҳам тез орада курсисини бўшатиши лозимлигини яхши билади.
- Агар “Ньюкасл” муваффақият қозонишга қодир янги жамоа қуриш учун маблағ ажратадиган бўлса, бош мураббий лавозимига Жозе Моуриньони таклиф қилиши керак. Агар Жозега етарли даражада пул ажратиб, унга эркинлик берилса, жамоани бошқаларга қараганда кутилаётган муваффақиятга энг тез етаклай олади.
“Ньюкасл” узоқ йўлни танласа, жорий мавсумда премьер-лигадаги ўрнини сақлаб қолиши, кейинги йилдан кучли олтиликка кириш учун курашиши мумкин. Агар аутсайдерлар қаторидан чиқиб, шу мавсумнинг ўзида кучли тўртликдан жой олиш керак бўлса, бу ишни фақатгина Моуриньо уддалай олади.
Бироқ, Жозега ўзи истаган футболчиларни олиш учун каттагина маблағ ажратиш лозим. Моуриньо бундай имкониятни бериш мумкин бўлган кам сонли мураббийлардан. У бир ҳафта ичида муваффақият қозонишга қодир бўлган жамоа туза олади. Унинг шогирдлари зўр ўйнамаслиги мумкин, лекин натижа албатта бўлади, - дейди Дэнни Миллз.
Моуриньо менга ғолиблик руҳини сингдирган
“Манчестер Юнайтед”нинг ҳужумкор футболчиси Жесси Лингард жамоани бошқарган Жозе Моуриньо ҳақида илиқ фикрларини билдирди. Лингарднинг ўйини айнан португалиялик мутахассис қўл остида очилган эди. Моуриньо билан бирга англиялик футболчи иккита соврин – Лига кубоги ва Европа Лигаси ғолиби бўлган.
Жесси Лингард Моуриньо унда совринлар ютиш иштиёқини уйғотганини алоҳида таъкидлади.
- Моуриньо “Манчестер Юнайтед” бш мураббийи бўлган. Унга ўйинчиларнинг жароҳат олиши ёқмас эди. У жароҳатлар ҳақида эшитишни истамасди. Менда ҳам шундай бўлган. Бир марта унга: “Бунда менинг айбим йўқ-ку, Босс”, - деганман.
Жозе билан дўстона муносабатларни сақлаб қолдим. У менга нисбатан яхши муносабатда. Жароҳатларга йўлиққан давргача мени муҳим учрашувларда мунтазам ўйнатарди. Биргаликда сорвинлар ютдик ва у мени ғолибга айлантирди. У янги қирраларни очишни билади.
Моуриньо шогирдлари билан шахсан гаплашиб туришни ёқтиради. Баъзан кутилмаганда қўнғироқ қилиб, ҳол-аҳвол сўраб туради, - дейди Жесси Лингард.
Пеллегрини жангга тайёр
“Рома” сардори Лоренцо Пеллегрини иситмаси кўтарилгани боис, жамоасининг бир неча машғулотларини ўтказиб юборган эди.
Маълумотларга қараганда, “бўрилар” етакчиси 17 октябрь куни “Ювентус”га қарши майдонга тушишга тайёр. Касалланганидан кейин клуб машғулотлар базасини тарк этган 25 ёшли ярим ҳимоячи бир неча кун якка тартибда шуғулланишига тўғри келди.
Манбаларнинг хабар қилишича, Пеллегрини умумий гуруҳ машғулотларига қўшилган ва ўзини яхши ҳис қилмоқда.
“Рома” тарбияланувчиси бўлган Лоренцо Пеллегрини Жозе Моуриньо жамоаси муваффақиятларига энг катта ҳисса қўшаётган футболчи ҳисобланади.
Калафьори учун муҳим ўйин
“Рома”нинг уругвайлик ҳимоячиси Матиас Вина миллий терма жамоасидан кутилганидан анча кеч қайтади ва “Ювентус” билан бўладиган беллашувни ўтказиб юборади.
Жозе Моуриньо асосий ҳимоячиларидан бирининг ўрнини ёш футболчи Риккардо Калафьори билан тўлдирмоқчи. 8-турнинг марказий учрашуви 19 ёшли Калафьори учун алоҳияда аҳамият касб этади.
Риккардо “Рома” асосий таркибидаги дебютини ўтган мавсумда айнан “Ювентус”га қарши ўйинда нишонлаган эди. Турин мезбонлик қилган ўша баҳсда “бўрилар” 3:1 ҳисобида зафар қучган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Файзуллаев ва Европа: унга берилган икки хил баҳо...
КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?
Туркия клуби собиқ президенти ҳакамга ҳужум қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди