20:57 / 15.10.2021
1 585

"Насаф" ўз майдонида "Металлург"ни кичик ҳисобда мағлуб этди

"Насаф" ўз майдонида "Металлург"ни кичик ҳисобда мағлуб этди
Суперлига 22-туридан ўрин олган "Насаф" - "Металлург" бахси якунига етди. Мазкур учрашувда қаршиликлар рақибдан 1:0 ҳисобида устун келди.

Ўйиннинг 12-дақиқасида Эшмуродов ҳимоядаги палапартишликдан сўнг ҳисобни очди ва бу гол "аждарлар"га муҳим 3 очкони тақдим этди. Шунингдек, "Металлург" 88-дақиқада пенальти тепиш имкониятига эга бўлди ва дарвозабон Умид Эргашев бу вазиятда ишончли ўйнади.

Ушбу ғалабадан сўнг қаршиликлар очколари сонини 39 тага етказиб олган ҳолда, 3-ўринга кўтарилиб олди. Бекободликлар ҳисобидаги 19 очко ўзгармай қолди.

"Насаф" – "Металлург" 1:0
Гол
: Умар Эшмуродов 12, 1:0

"Насаф": 1.Умиджон Эргашев, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Дониёр Нарзуллаев (20.Сухроб Нуруллоев, 69), 8.Дилшод Саитов (4.Ҳусниддин Алиқулов,69), 18.Баҳром Абдураҳимов ( 99.Андрия Калудерович 61), 19.Ҳусайн Норчаев (50.Шоҳмалик Комилов, 81), 22.Акмал Мозговой, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич ( 70.Абубакр Ризо Турдалиев, 81), 92.Умар Эшмуродов.
Захира: 13.Азамат Сойибов, 2.Алибек Давронов, 6.Муродбек Раҳматов, 15.Жўрабек Маннонов.

"Металлург": 1.Акмал Турсунбоев, 4.Одил Абдумажидов, 6.Худойшукур Сатторов, 8.Саламат Қутибоев (9.Маҳмуджон Қудратиллаев, 57) , 22.Шаҳзод Ғофурбеков, 28.Станислав Андреев, 30.Иброҳим Ибрагимов, 48.Дилшод Раҳматуллаев (70.Муҳаммад Исаев, 57), 55.Акбар Исматуллаев (90.Абдураҳмон Абдулҳақов 57), 80.Фарруҳ Иброҳимов, 98.Дамир Темиров (7.Руслан Розиев,71).
Захира: 12.Александр Лобанов, 3.Акбар Абдирасулов, 10.Шаҳзодбек Нурматов, 21.Камолиддин Тожиев, 79.Бобир Давлатов.

Огоҳлантиришлар: Худойшукур Сатторов 43 ("Металлург"), Баҳром Абдураҳимов 51 ("Насаф"), Муҳаммад Исаев 66 ("Металлург")
Четлатиш: Худойшукур Сатторов 47 ("Металлург")

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Насаф" ўз майдонида "Металлург"ни кичик ҳисобда мағлуб этди