Таниқли мутахассис Алишер Никимбаев ўзининг телеграм каналида қизиқ пост қолдирди. Гап шундаки, шу йилнинг 25-31 октябрь кунлари Қувайтда U-23 Осиё чемпионатига саралаш "D" гуруҳи ўйинлари бўлиб ўтиши белгилаб қўйилган. Бу гуруҳда Ўзбекистон, Саудия Арабистони, Бангладеш ва Қувайт жамоалари ўрин олган.
Алишер Никимбаевнинг "Футболиум" телеграм каналида шундай пост чиқди: "Қувайт футбол ассоциацияси 23 ёшгача Осиё чемпионати "D" гуруҳи ўйинларини қабул қила олмайди. Шу боис ОФК зудлик билан янги мезбон қидирмоқда ва ўйинларни ўтказиш таклифи бўйича Ўзбекистон ва Саудия Арабистонига чиққан".
Бизга маълум бўлишича, Тимур Кападзе бошчилигидаги бўлажак Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг 22 октябрь куни саралаш баҳсларида қатнашиш учун Қувайтга йўл олиши кутилганди. Бироқ Қувайт мезбонликдан бош тортган бўлса, сафар бекор қилинади ва шунда катта эҳтимол билан ўйинлар бизда ёки Саудия Арабистонида ўтказилади.
Лекин ОФК ҳозирча Қувайт мезбонликдан бош тортгани ҳақида расмий хабар бергани йўқ. Бироқ ташкилот томонидан саралаш баҳсларига мезбонлик қилиш бўйича ЎФАга мурожаат келиб тушган ва ҳозир бу борада ишлар олиб борилмоқда. Агар ЎФА розилик берса, саралаш учрашувлари бизда ўтиши мумкин ёки Саудия Арабистони қабул қилишга тайёрлигини билдирса, унда Тимур Кападзе жамоаси Саудияга йўл олади.
Эслатиб ўтамиз, навбатдаги U-23 Осиё чемпионати 2022 йилнинг 1-19 июнь кунлари Ўзбекистонда ўтказилади.
"D" гуруҳи саралаш ўйинлари тақвими:
25 октябрь. Саудия Арабистони - Ўзбекистон
25 октябрь. Бангладеш - Қувайт
28 октябрь. Ўзбекистон - Бангладеш
28 октябрь. Қувайт - Саудия Арабистони
31 октябрь. Саудия Арабистони - Бангладеш
31 октябрь. Қувайт - Ўзбекистон “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Файзуллаев ва Европа: унга берилган икки хил баҳо...
КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?
Туркия клуби собиқ президенти ҳакамга ҳужум қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди