
Осиё чемпионлар лигаси чорак финал босқичидан ўрин олган "Ал-Ваҳда" ҳамда "Ал-Насср" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур учрашувда саудияликлар 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Риёдликлар сафида ҳаракат қилаётган Жалолиддин Машарипов учрашувни асосий таркибда бошлади ва ўз номига битта ассит ҳамда иккита гол ёздириб қўйди. Легионеримиз ўйинни тўлиқ ўтказди.
ОЧЛ, Чорак Финал
"Ал Ваҳда" - "Ал Насср" 1:5
Голлар: Абдураззак Ҳамдаллаҳ 7', Жалолиддин Машарипов, Абдулфаттаҳ Асири 56', Жалолиддин Машарипов 65', Сами Ал-Нажеи 75', Исмоил Матар 90'
Шу тариқа, "Ал-Насср" ярим финалга йўл олди. Саудия клуби "Персеполис" ва "Ал-Ҳилол" жамоалари беллашуви ғолиби билан ўйнайди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар