Осиё Чемпионлар лигаси чорак финал босқичидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтди. Биринчи баҳсда "Чонбук Моторс" ўз майдонида "Ульсан"га 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Мезбонлар сафида Хан Гёвон ва Такахиро Кунимото киритган голларга меҳмонлар Валерий Казаишвили ҳамда Юн Ил Локнинг аниқ зарбалари эвазига жавоб қайтаришга муваффақ бўлди. Асосий вақтда кучлар тенг келгач, ҳакам томонларни қўшимча бўлимларга таклиф этди. 101-дақиқада гол муаллифига айланган Ли Дон Гён якунда жамоасига кейинги босқич чипталарини олиб берди.
Иккинчи қарама-қаршиликда "Поханг Стилерс" ҳамда "Нагоя Грампус" жамоалар ўзаро баҳс олиб борди. Бир томоннинг катта устунлиги остида кечган учрашувда майдон эгалари 3:0 ҳисобида зафар қучди. Лим Сан Хёп дубль қайд этган бўлса, Син Мо Ли бир бор рақиб дарвозасини ишғол этди.
Энди финал остонасида Жанубий Кореянинг икки клуби - "Ульсан" ҳамда "Поханг Стилерс" ўзаро кураш олиб боради. Ғарбий минтақада эса, легионеримиз Жалолиддин Машарипов ҳаракат қилаётган "Ал-Насср" клуби саудиянинг бошқа бир гранди "Ал-Ҳилол"га қарши майдонга тушади.
Ярим финал учрашувлари 19 ва 20 октябрь кунлари бўлиб ўтади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Файзуллаев ва Европа: унга берилган икки хил баҳо...
КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?
Туркия клуби собиқ президенти ҳакамга ҳужум қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди