“Навбаҳор” – “Бунёдкор” (2:1) жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов иштирок этди.
- Ўйин жуда жанговар тарзда ўтди. Шундай бўлиши кутилганди. Ўзим футбол ўйнаб юрган пайтимда ҳам Наманганда ўйин шундай ўтишини билардим. "Навбаҳор"ни ва мухлисларни ғалаба билан табриклайман.
- Фарруҳ Икромовнинг соғлиғи яхши, Италиянинг Рим шаҳрида операцияни ўтказиб, қайтиб келди. Ўзбекистон футбол ассоциациясига ушбу жарроҳлик амалиётини ўтказишда берган ёрдами учун раҳмат айтаман. Бугун иккинчи бўлимда гол урганимиздан кейин тажрибали футболчиларимиз камлиги таъсир ўтказди, деб ўйлайман. Бу ҳаёт, бу спорт, шундай хатолар сабабли футболчилар ўсишга эришади. Йигитларга раҳмат айтаман. Спортда хатолар учраб туради.
- Худога шукр, молиявий масалалар ҳал бўляпти. Раҳбаримиз футболга жуда қизиқадилар, жамоадан хабар олиб турадилар. Лекин йил бошида футболчи ололмадик, шу боис, асосан академиядан чиққан ёшлар билан ўйин ўтказишга мажбур бўлдик. "Бунёдкор" ўз олдига юқори мақсадлар қўяди, шунинг учун таркибга кучли футболчиларни жалб қилиш керак. Кейинги мавсум энди ҳаммаси яхши бўлади, деган умиддаман. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?