
Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Андижон" (2:2) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Микаэль Секейра ўз фикрларини билдирди.
"Тўғрисини айтсам, бугунги ўйин ҳақида кўп гапира олмайман. Иккинчи таймни яхши бошладик, рақибдан анча яхши ўйнадик.
Охирги голдан олдин Темурхўжа Абдухолиқов ҳужумга ўтиб, зарба берганида дарвозабон қайтарганди, аммо бурчак тўпи белгиланмади. Дарвозабон тўпни ўйинга киритгач, рақиб гол урди.
"Локомотив" бу билан тўхтаб қолмайди, йигитлар қўлларини туширишмайди. Футболчиларим бугун барча кўрсатмаларни бажаришди. Эътибор берган бўлсангиз, "Андижон" 8-9 нафар футболчи билан ҳимояланди", – деди Микаэль Секейра. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар