“Навбаҳор”да бош мураббий бўлиб ишлаган Андрей Канчельскис собиқ Иттифоқ терма жамоаси бош мураббийи Анатолий Бишовец ва Россия терма жамоаси собиқ устози Станислав Черчесов ҳақида кескин гапларни айтди.
Андрей Канчельскис журналист Геннадий Орловга берган интервьюсида терма жамоа мураббийлари ўйинчилардан пул ундирган ҳолатлар бўлганини очиқ айтди.
- Бунақа вазият билан тўқнаш келганманми? Тўғрисини айтсам, ҳа. Бунақа собиқ Иттифоқ футболида ҳам бўлган. Бишовец шу ишга қўл урган. Черчесов ҳам шундай қилганига аминман, агентлар унга пул тўлаган. Ҳамма мураббий ҳам шу ишни қилган деёлмайман, лекин бу гапда ҳақиқат бор, - дейди Андрей Канчельскис.
Анатолий Бишовец 1990-1992 йиллар, кейинчалик 1998 йилда терма жамоани бошқарган. Станислав Черчесов эса 2016 йилдан 2021 йилнинг ярмигача Россия терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият кўрсатган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Файзуллаев ва Европа: унга берилган икки хил баҳо...
КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?
Туркия клуби собиқ президенти ҳакамга ҳужум қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди