Бокс. Қозоғистондаги халқаро турнирда 7 та олтин медаль қўлга киритилди

Бокс. Қозоғистондаги халқаро турнирда 7 та олтин медаль қўлга киритилди
Бокс бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзолари Қозоғистон Республикаси Аксай шаҳрида ўтказиладиган "Дуслик" халқаро турнирда иштирок этишди.

Ушбу халқаро турнирда 2006-2007 йилларда таваллуд топган боксчиларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилиб, 7 та олтин, 2 та кумуш медалга сазовор бўлишди.

Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчиларимиз совриндор бўлишди:

Олтин:
-46кг: Илҳом Эргашев
-48кг: Нодир Аллаберганов
-57кг: Акбар Аҳмадов
-63кг: Ҳожиакбар Кудратов
-70кг: Абдуқодир Тахли
-80кг: Рахмонжон Қодиров
+80кг: Асилбек Ишмуродов

Кумуш:
-52кг: Фаррух Раҳматуллаев
-63кг: Сардор Дилолов

Мураббий Рамзжон Ахмедов мусобақанинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди. Ҳамюртимиз Маруф Урдушев турнир давомида ҳакам сифатида фаолият олиб борди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар