«Бунёдкор» футбол жамоаси ўйинчиси Фаррух Икромов тиззасидан жароҳат олиб, Италияда жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказди. Икромов Италия чемпионатида ўйнаётган энг яқин дўсти Элдор Шомуродов ҳақида машҳур италян газетаси «La Gazzetta dello Sport»га интервью берди.
«17 ёшимда ватанимиздаги энг муҳим жамоалардан бири «Бунёдкор»га келдим. Ўшанда асосий таркибга киришимда Элдор кўп ёрдам берган. Уни кўргани тез-тез борардим, бу унга малол келмаган. Аксинча ҳамиша ёрдамини аямаган», дейди Икромов Элдор билан дўстлиги ҳақида гапираркан.
Унинг таърифлашича, Шомуродов футболчи сифатида ўзига жуда талабчан, ҳеч қачон таслим бўлмайди.
«У ҳар доим қаерда гол уришни жуда яхши билади. Мана кўрасизлар, унинг голлари «Рома»ни Чемпионлар лигасига қайтаришда ҳал қилувчи бўлиб хизмат қилади», дейди Фаррух. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Самарқандда вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланди
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш