УЕФА Конференциялар лигаси гуруҳ босқичида “Рома”ни 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратган Норвегиянинг “Будё-Глимт” жамоасининг россиялик дарвозабони Никита Хайкин учрашувдан олган таассуротлари ҳақида гапирар экан, Элдор Шомуродовнинг ўзини тутиши уларни ҳайратга солганини алоҳида таъкидлади.
Айтиш жоизки, бу учрашув норвегияликлар учун тарихий аҳамиятга эга бўлди. Ўтган йили илк маротаба Норвегия чемпионлигини қўлга киритгани учун УЕФА таснифидаги мусобақада биринчи бор қатнашаётган ушбу жамоа ўзгача иштиёқ билан тўп сурмоқда.
Ўйин олдидан ҳамма “Рома”нинг ғалабасини кутган эди. Римлик футболчиларнинг ўзи ҳам, бош мураббий Жозе Моуриньо ҳам ўз кучига ишонгани табиий. Йўқса, португалиялик мутахассис ўйинда захира футболчиларини илк дақиқалардан ўйнатмас эди ва учрашувга жиддийроқ эътибор қаратарди.
Футболдан кўра қишки спорт турлари анча оммалаш мамлакат вакилини қудратли “Рома”ни парчалаб ташлаши бир қарашда ақлга сиғмайдиган ҳолат. Жозе Моуриньо узоқ йиллардан бери мураббийлик қилаётган бўлса, у бошқарган бирорта жамоа шу кунгача олтита тўп ўтказмаганди. Бу мағлубият Моуриньо ва “Рома” репутациясига жиддий зарба бўлди.
Жамоани қўллаш учун Норвегиягача келган садоқатли мухлислар билан ҳам муносабат бузилди. Улар бу муваффақиятсизликни ҳазм қила олмади ва футболчиларнинг узрини қабул қилмади.
Шу боис, “Рома” футболчилари қақшатқич мағлубиятни жуда оғир қабул қилди. Кайфият йўқ, ҳаммаси ғазабда, аламзада. Мезбонлар эса, атиги 45 минг аҳолиси бор Будё шаҳарчасига келган биринчи машҳур клуб вакилларидан эсдалик олиш илинжида. Бироқ, меҳмонлар шу куни ғолиб томон билан футболка алмаштирмади.
Фақатгина Элдор Шомуродов мағлубиятни тан олиш ҳам мардлик эканини намойиш қилди.
- Элдор Шомуродовга алоҳида раҳмат айтамиз. Ўйиндан кейин ўзини жуда муносиб ва ҳурматга лойиқ тутди. Йигитларимиз “Рома”нинг кўп футболчилари билан футболка алмаштиришни истаган эди. Лекин бунақа натижадан кейин уларни бунга кўндиришнинг имкони бўлмади. Мен Элдорнинг олдига келиб, у билан гаплашдим ва у футболчиларимизга бир нечта футболка олиб чиқиб берди, - дейди Никита Хайкин.
Дарҳақиқат, Шомуродов билан ишлаган мураббийлар, футболчилар, мутахассис, ҳамюртимиз билан мулоқотда бўлган журналистлар унинг профессионал жиҳатларидан ташқари, инсонийлик фазилатлари, одоб-ахлоқи, хулқи, ўзини тутиши, меҳнаткашлиги, камтаринлигини ҳам алоҳида эътироф этишади.
Рақиб дарвозабонининг гапларидан Шомуродов Норвегиядаги муваффақиятсизликдан сўнг ҳам ўзининг энг яхши тарафларини кўрсата олгани аҳамиятлидир. Бу халқимизга хос тарбия маҳсулидир.
Норвегияликлар бу учрашувни узоқ вақт эслаб юради. Бироқ, футбол ўз йўлига. “Будё-Глимт” футболчилари эса ўзбек йигитининг мураккаб вазиятда бўлишига қарамай, ўзларига қилган дўстона муносабатини ҳеч қачон унутмайди. Элдор ўз хатти-ҳаракатлари орқали ўзбек халқининг бағрикенлигини намойиш қилди ва норвегияликларнинг эътибори, эътирофи ва эҳтиромини қозонди.
Омадингни берсин, Шома! «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Трамп жамоаси расмийларга ёқмаган генералларни “тозалаш” учун фармон тайёрлади
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш