“Қўқон-1912” – “Локомотив” (2:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманинг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.
- Мураккаб ва қийин ўйин бўлди. Сайлов олдидан Қўқон халқининг кайфиятини кўтарганимиздан хурсандман. Йигитларимизга ва мухлисларимизга катта раҳмат. Рақиб ҳужумга ўтганида ишқибозлар бизни ҳимояга ётиб олмаслигимизни талаб қилишади. Бу ҳам жамоамизга қўшимча куч беради. Биз ҳам йигитларга кўпроқ ҳужум қилиш кераклигини таъкидлаймиз. Ўйиндан олдин футболчиларимизга “Локомотив”ни мураккаб рақиб эканлигини айтиб, илиқ фикрлар билдиргандик. “Локомотив” медаллар учун курашишни мақсад қилганди. Аммо қаердадир Секейра ўз ўйин услубини йўлга қўйиб олгунича вақт йўқотди.
Бугунги учрашувда ҳам “Локо” тўп назорати ва позицион ҳужумлар бўйича устунлиги борлигини кўрсатди. Аммо биз ғалабага иштиёқ, охиригача курашиш, мухлисларимизни хурсанд қилиш каби омиллар бўйича ғалаба қозондик. Ўрнимиз жамоа савиясига мос эмасди. Ўйиннинг айрим вазиятларида “Локомотив” юқори ўйин кўрсатди ва биздан устунлик намойиш қилди. Захирадан майдонга тушган футболчиларимиз ўйинни кучайтира олди.
- Секейра матбуот анжуманида ҳакамлар айби билан ютқаздик деди. Сиз ҳакамлар тўғрисида нима дейсиз?
- Ҳакамлар иккала томонга ҳам адашган бўлиши мумкин. Лекин атайин қайсидир томонга ён босди деб айта олмайман. Афсус, бугун ВАР ишлатилмади. Шу сабабли айрим вазиятларга реал баҳо беришимиз қийин. Асосийси, биз ғалаба қозондик. Бундай пайтда кимгадир эътироз билдириш қийин. Тўғри, хатосиз ўйинлар бўлмайди, мен фақат футболчиларимга эътироз билдиришим мумкин. Боя айтганимдек, ўйин пайтида устунликни рақибга бериб қўйганимиз учун қаерда хато қилганимиз устида изланишим мумкин.
Гапнинг очиғи, мен Бамбадан тўп қўлингга тегдими деб сўрадим. Юзимга тегиб кириб кетди, деб айтди. Такрорий лавҳаларни кўриб чиққанимиздан кейин аниқ фикр билдириш мумкин. Туроповга келсак, у тўпдан узоқроқда ўхшаб туюлди. Буни ҳам қайта кўриб чиқиш керак. Буни кўрадиган қўмита бор. Бугунги ўйинни бошқариш осон бўлмади. Мураккаб ўйинда ҳакамлар ишни муносиб уддалай олишди.
- “Қўқон-1912” учта ўйинда ўз ўрнини сақлаб қоладими?
- Йўқ, биз 8-ўринни сақлаб қолмоқчи эмасмиз. Айтиб ўтганингиздек, олдимизда учта ўйин бор. Имконият бор экан, янада яхшироқ ўринларга ҳаракат қилсак бўлади. Йигитларга ишонаман. Бир неча бор таъкидлаб ўтдим, 9, 8-ўринлар бизга керак эмас. “Пахтакор”, “Сўғдиёна”, “Локомотив” каби грандларга қарши футболчиларимиз яхши ўйнай олишларини кўрсатди ва ҳар қандай рақибга муносиб қаршилик кўрсата оладилар. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Самарқандда вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланди
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш