22:42 / 24.10.2021
1 388

Ла Лига. "Реал" мавсумдаги илк "Класико"да ғалаба қозонди

Ла Лига. "Реал" мавсумдаги илк "Класико"да ғалаба қозонди
Испания Ла Лигаси 10-туридан ўрин олган "Барселона" - "Реал" учрашуви якунига етди. Унда "қаймоқранглилар" 2:1 ҳисобида зафар қучди.

32-дақиқада Давид Алаба узоқ масофадан йўллаган "пушка"си орқали ҳисобни очди. Ҳакам томонидан асосий вақтга қўшиб берилган дақиқада Лукас Васкес иккинчи голни киритди. 97-дақиқада Серхио Агуэро ҳисобдаги фарқни биттага қисқартирди.

Ушбу ғалаба натижасида "қаймоқранглилар" очколари сонини 20 тага етказиб олди ва пешқадамга айланди. 15 очко жамғарган "кўк-анорранглилар" онлайн жадвалда 8-поғонани банд этган.

"Барселона" - "Реал" 1:2
Голлар
: 0:1 – 32 Алаба, 0:2 – 90+3 Лукас Васкес, 1:2 – 90+7 Серхио Агуэро.
"Барселона" – тер Стеген, Мингеса (Коутиньо, 46), Пике, Эрик Гарсия, Альба, Бускетс, де Йонг (Серджи Роберто, 77), Гави (де Йонг, 85), Дест, Депай, Фати (Агуэро, 74).
"Реал Мадрид" – Куртуа, Алаба, Милитао, Менди, Модрич, Кроос, Каземиро, Васкес, Бензема, Винисиус Жуниор, Родриго (Вальверде, 72).
Огоҳлантиришлар: Пике (58), Менди (80).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ла Лига. "Реал" мавсумдаги илк "Класико"да ғалаба қозонди