Испания Ла Лигаси 10-туридан ўрин олган "Барселона" - "Реал" Мадрид учрашувида меҳмонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди. Ўйиндан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида каталонияликлар бош мураббийи Рональд Куман иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
"Натижадан мамнун эмасман. Ўйлайманки, жамоам биринчи бўлимда яхши ўйнади. Дестда ҳисобни очиш имконияти юзага келганди. "Реал" мудофаасининг савиясини инобатга олган ҳолда, қийин бўлишини билардик. Биринчи таймда Дестникидан бошқа вазият ярата олмадик.
Ўз майдонида "Реал"га ютқазиб, ижойиб ҳолат ҳақида гапириш мушкул. Мағлубият ёқимсиз, лекин буни қабул қилиш керак. "Классико"да имкониятни бой берган томон 3 очкодан кўпроғини йўқотади. Ортга йўл йўқ! Олдимизда чоршанба кунги ўйин бор. Чемпионат ҳали узоқ давом этади.
Биз бугун "Реал"дан кучсиз эмаслигимизни исботлашга ҳаракат қилдик. Барчаси бошқача бўлиши ҳам мумкин эди. Ўйиндан ўйинга яхши томонга ўзгармоқдамиз ва катта ғалабаларга яқинмиз. Бугун рақиб биздан кучлироқ эди, дейиш нотўғри. Бу муболаға", - деди нидерландиялик мутахассис. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Трамп жамоаси расмийларга ёқмаган генералларни “тозалаш” учун фармон тайёрлади
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш