17:44 / 25.10.2021
1 668

"Насаф" меҳмонда дуранг ўйнади. Асимов "аждарлар"нинг голини инобатга олмади

"Насаф" меҳмонда дуранг ўйнади. Асимов "аждарлар"нинг голини инобатга олмади
Ўзбекистон Суперлигаси 23-туридан ўрин олган "Андижон" ҳамда "Насаф" жамоалари ўртасидаги ўйин якунига етди. Унда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Ҳисоб 26-дақиқада мезбонлар вакили Василий Совпель томонидан очилди. Бунга қаршиликлар 57-дақиқада Андрия Калудеровичнинг пенальтидан киритган голи эвазига жавоб қайтарди. Иккинчи таймда "аждарлар"нинг голи инобатга олинмади ва Бердиев шогирдлари ўйинни давом эттиришдан бош тортди. Аммо баҳс ниҳоясига етказиб қўйилди. Асосий вақт якунига бир дақиқа қолганда, андижонликлар футболчиси Фарҳод Собиржонов 11 метрлик нуқтадан дарвозани ишғол эта олмади.

Шу тариқа, "Насаф" очколари сонини 40 тага етказиб олди. "Андижон" ҳисобида 19 очко бор.

"Андижон" – "Насаф" - 1:1
Голлар
: Василий Совпель 26, - 1:0. Андрия Калудерович 57 пенальти, - 1:1.

"Андижон": 1.Элдор Адҳамов, 2.Сардор Хурсандов, 3.Азамат Исроилов, 4.Усмонали Исмоналиев, 5.Абдувоҳид Ғуломов, 8.Бахтиёр Қосимов, 9.Павел Забелин, 14.Василий Совпель, 17.Фарҳод Соҳибжонов, 18.Абдуғани Камолов, 49.Пламен Димов.
Захира: 44.Асилбек Амонов, 6.Иброҳим Отахонов, 7.Шерзод Ғуломжонов, 10.Владислав Васильев, 11.Абдулҳай Исмоилов, 25.Исломбек Маматказин, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 28.Абдураҳмон Комилов, 77.Хуршидбек Убайдуллаев.

"Насаф": 1.Умиджон Эргашев, 2.Алибек Давронов (34.Шерзод Насруллаев, 85), 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Дониёр Нарзуллаев, 8.Дилшод Саитов, 18.Баҳром Абдураҳимов (50.Шоҳмалик Комилов, 77), 22.Акмал Мозговой, 77.Ойбек Бозоров (20.Суҳроб Нуруллоев, 85), 88.Марко Станоевич, 92.Умар Эшмуродов, 99.Андрия Калудерович (19.Ҳусайн Норчаев, 77).
Захира: 13.Азамат Сойибов, 6.Муродбек Раҳматов, 28.Сардор Садуллаев, 71.Жасур Жумаев.

Огоҳлантиришлар: Бахтиёр Қосимов 54, Ҳусайн Норчаев 80.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Насаф" меҳмонда дуранг ўйнади. Асимов "аждарлар"нинг голини инобатга олмади