U-23 Осиё чемпионати саралаши доирасидаги Тошкентдаги ўйинлардан олдин матбуот анжуманлари бўлиб ўтди.
Анжуманда бош мураббий Саад Ал Шеҳри қатнашди.
- "Дастлаб барчага хайрли кун! Кеч қолганим учун барчангиздан узр сўрайман. Гуруҳдаги ҳар бир жамоага омад тилайман. Саралашда ўзимизнинг энг кучли ўйинларимизни намойиш этишга уринамиз", - деб гап бошлади бош мураббий.
- Саралаш ўйинлари Кувайтдан Ўзбекистонга кўчирилгани режаларга қанчалик таъсир қилди?
- Ўзбекистон терма жамоалари доим кучли бўлган. Бу жамоага қарши ўйинлар ҳеч қачон осон ўтмаган. Буни билган ҳолда тайёргарлик олиб бордик. Тайёргарлик жараёнида Ўзбекистон термасига натижа керакмаслигини билган ҳолда қолган иккита ўйинда умуман ютқазмасликка уринамиз. Қисқа муддатда сафар режаларини ўзгартиришга мажбур бўлдик.
- Бугун эрта тонгда Тошкентга учиб келдингиз. Эртага илк ўйин бор, вақт кам эмасми?
- Бу ерга кеч келишимизнинг сабаби Саудия Арабистони чемпионати давом этаётгани бўлди. ФИФА кунлари бўлмагани учун уларни ўз клубларидан чақириб ололмадик.
- Сиз Саудия Арабистони олимпия терма жамоасини Токиодаги Олимпиадага олиб чиққансиз. Олимпиадада иштирок этдингиз, ҳозир эса янги жамоа билан U-23 Осиё чемпионати саралашида қатнашаяпсиз. Мотивациянгиз нима?
- Тўғри айтдингиз, Таиланддаги Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб 1986 йилдан кейин илк бор Олимпиадага чиқдик. Федерациямиз раҳбарияти бизнинг штабимизга ишонч билдирди ва 2024 йилги Париждаги Олимпиадага йўлланма олишни вазифа қилиб қўйди.
- Ўзбекистон бу саралашда U-21 терма жамоаси билан иштирок этади. Ўтган сафар Япония ҳам шундай қилганди. Бошқа жамоаларнинг U-23 чемпионатида ёш таркиб билан ўйнашларига қандай қарайсиз?
- Бу жараёнда меёърни ушлаш муҳим ҳисобланади. Биз энг ўртасини топишга уринамиз. Сабаби Саудия Арабистонида жуда ҳам яхши ёш авлод етишиб келмоқда. Ҳам 23, ҳам 21 ёшли футболчилардан микс тайёрлаймиз.
- Тошкентга келган таркибда юлдуз футболчилар борми?
- Таркибимизда 4-5 нафар футболчи бемалол миллий терма жамоада ўйнай олади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Самарқандда вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланди
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш