
Фото: Миллий олимпия қўмитаси
Сербиянинг Белград шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг иккинчи кун кечки дастурлари бошланди. Ҳозиргина -80 кг. вазн тоифасида ҳамюртимиз Одилжон Асланов иштирокидаги жанг ҳақида кутилмаган маълумот эълон қилинди.
Ўзбекистон бокс федерациясининг хабар беришича, Аслановнинг рақиби танзаниялик Юсуф Чангалавей номаълум сабабга кўра рингга кўтарилмайдиган бўлди. Шу тариқа ҳамюртимиз жангсиз кейинги босқичга йўл оладиган бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Бухоролик боксчимизга навбатдаги даврада италиялик Фиори Симионе рақиблик қилади.
Ожилжон АслановБокс ЧемпионатиБелград шаҳриТанзаниялик РақибЖангсиз БосқичМиллий Олимпия Қўмитаси Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар