17:59 / 27.10.2021
1 564

U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон ёшлари Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади

U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон ёшлари Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади
Фото: ЎФА
U-23 Осиё кубоги—2022 саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон U-21 — Саудия Арабистони U-23 учрашуви 27 октябрь, чоршанба куни бўлиб ўтди. Учрашувнинг 40-дақиқасида Ҳамид Абдуллоҳ ҳисобни очди. 45-дақиқада Отабек Жўрақўзиев мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлимнинг бошида Абдулмуҳсин ал-Қаҳтани саудияликларнинг иккинчи голини урди. 79-дақиқада эса Жасурбек Жалолиддинов пенальтидан унумли фойдаланиб, якуний ҳисобни ўрнатди.

D гуруҳининг иккинчи ўйинида Бангладеш U-23 жамоаси Кувайт билан баҳс олиб борди. Кувайтликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги—2022 мусобақаси Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Шу сабаб Темур Кападзе жамоасининг ушбу саралаш босқичидаги натижаси Ўзбекистоннинг Осиё Кубогидаги иштирокига таъсир қилмайди.

U-23 Осиё Кубоги саралаши
1-тур баҳслари
27 октябрь, чоршанба

Саудия Арабистони U-23 – Ўзбекистон U-21 2:2
Голлар
: 1:0 — 40 Абдуллоҳ, 1:1 — 45 Жўрақўзиев, 2:1 —46 ал-Қаҳтани, 2:2 — 79 Жалолиддинов (пенальти).
Саудия Арабистони U-23: 22. Абдулраҳмон Анвар аш-Шаммари, 4. Халифа Одил ад-Довсари, 5. Жиҳод Тхикри, 8. Ҳамид Абдуллоҳ ал-Ғамди, 12. Наваф Бу Вашл, 14. Мансур Фаёз ал-Беши, 15. Ҳуссайн Аҳмад ал-Исса, 16. Зияд Муборак ал-Жоҳани, 19. Абдуллоҳ ал-Ҳамддан, 20. Муҳаммад ал-Кунайдри, 23. Абдулмуҳсин ал-Қаҳтани.
Ўзбекистон U-21: 12. Владимир Назаров, 2. Саидазамат Мирсаидов, 4. Абубакр Ризо Турдалиев, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Ҳожимат Эркинов, 10. Жасур Жалолиддинов, 11. Отабек Жўрақўзиев, 17. Диёр Холматов, 19. Ҳамидхон Рустамхонов, 20. Диёрбек Раҳимқулов, 22. Алишер Одилов.
Огоҳлантиришлар: Мирсаидов (26), ал-Беши (29), Жалолиддинов (55), Ҳамиджонов (87).

Бангладеш U-23 — Кувайт U-23 0:1
Гол
: 0:1 — 19 Юссуд ар-Рашиди (пенальти).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон ёшлари Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади