Белград-2021: Эртага жаҳон чемпионатида рингга чиқадиган ўзбекистонлик боксчилар

Белград-2021: Эртага жаҳон чемпионатида рингга чиқадиган ўзбекистонлик боксчилар
Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Эртага, 28 октябрь куни уч нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади. Дастлаб Миразизбек Мирзахалилов (-57 кг) АҚШ вакили Жамал Херлига қарши рингга кўтарилади. Жанг Тошкент вақти билан тахминан 16:15дан сўнг бошланади.

Оғир вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Лазизбек Мулложонов (+92 кг) эронлик Пуриа Амири билан жанг ўтказади. Бу жанг тахминан 19:30дан кейин старт олади.

Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг) эса фаластинлик Ахмед Харара билан рингга чиқади. Биз учун куннинг охирги жанги тахминан 22:50га яқин бошланади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар