
Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда.
Бугун тўрт нафар ҳамюртимиз иштирокидаги беллашувларнинг шоҳидига айланамиз. Дастлаб Нодиржон Мирзаҳмедов (-48 кг) ирландиялик Риккей Несбиттга қарши Тошкент вақти билан тахминан 16:15дан жанг ўтказади.
Одилжон Аслонов (-80 кг) италиялик Симоне Фиорига тўқнаш келади. Жанг 19:15да бошланади.
Мужибулло Турсунов (-63,5 кг) 22:00да япониялик Таига Иманага тўқнаш келади.
Саиджамшид Жафаров (-75 кг) ҳам япониялик Юито Мориваки билан 23:45да рингга чиқади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар