Ўзбекистон Кубоги-2021 чорак финалининг сўнгги учрашуви Жиззахда бўлиб ўтди. Унда Қаршининг "Насаф" клуби мезбонлар устидан минимал ҳисобда зафар қучди. 54-дақиқада Шоҳмалик Комиловнинг пенальтидан киритган голи Рўзиқул Бердиев жамоасига ғалаба келтирди.
Илгиз Танташевнинг сўнгги ҳуштаги чалингач, иккала жамоалари ўртасида тортишув келиб чиққанидан хабарингиз бор. Барчаси тинчиганидан кейин баҳсни кузатиш учун Жиззахга етиб борган муҳбиримиз "Насаф" сардори Умарбек Эшмуродовнинг фикрлари билан қизиқди.
"Ўйин қийин бўлди. Жиззахга ОФК кубоги финалидан олдин келганимиз боис асосий таркиб ўйинчиларининг баъзилари захирада қолди. Мураббий уларга дам бериш билан бирга, жароҳатдан ҳам асрашни ўйлаганди. Бу майдонда тўп тепиш сал қийинроқ, чунки нотекис. Шу туфайли йигитлар озроқ қийналишди. Лекин ютиб олдик, муҳими ғалаба. Ярим финал йўлланмаси билан мухлисларни табриклаймиз".
— Қаршидаги ўйинда ҳам Баҳодир Насимов ва сизнинг ўртангизда кўп тўқнашувлар бўлганди. Бунинг футболдан ташқари сабаби йўқми?
— А, йўқ, бу футболда кўп учрайдиган ҳолат. У ҳам ғалабани хоҳлайди, мен ҳам. Бунга жиддий эътибор бериш керак эмас.
— Танташевнинг ўйинни якунловчи ҳуштаги чалинганидан кейин юз берган тартибсизликлар ҳақида нима дейсиз?
— Ўйин суръатини кўрдингиз, ҳамма қизишиб кетди. Бу табиий жараён. Тўғри, ичкарида бироз тартибсизлик бўлди. Бироқ, ҳеч қандай жанжал ёки урушга айлангани йўқ. Барча жимгина кийим алмаштириш хонасига кириб кетди.
— Майдондан чиқиб кетиш жараёнида рақиб устози (Бақоев) билан даҳанаки жангга киришдингиз...
— Айтдим-ку, барча қизишганди. Футболда асабларни жиловлаб туриш қийин. Лекин Улуғбек ака билан орамизда ҳеч нарса бўлгани йўқ. У ўз футболчиларига гапираётган экан, мен ҳам Бақоевнинг манзили томон ҳеч нарса деганим йўқ.
— ОФК кубоги финалида омад тилаймиз!
— Сизга ҳам раҳмат! Баҳрайнда бутун ўзбек халқи учун ўйнаймиз. Насиб қилса, кубок билан қайтамиз.
Фахриддин суҳбатлашди
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Леонардо Ди Каприо 50 ёшда: нима учун актёр ҳалигача оила қурмаган?
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Кейт Уинслет “Титаник”нинг ўша машҳур саҳнаси ҳақида: “Аслида Роуз жон сақлаган нарса эшикмасди”
Россия разведкаси: АҚШ 2025 йил Украинада сайловлар ўтказишга тайёрланмоқда