Фото: Бокс федерацияси матбуот хизмати
Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг 6-кунги баҳслари 30 октябрь, шанба куни бўлиб ўтмоқда.
-80 кг вазн тоифасида Одилжон Аслонов 1/16 финал доирасида италиялик Симоне Фиорига қарши рингга кўтарилди. Учала раундда ҳам ишончли ҳаракат қилган Одилжон рақибидан 4:1 ҳисобида устун келди ва кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди.
Одилжон Аслонов 1/8 финал босқичида америкалик Раҳим Гонсалесга қарши жанг қилади.
Эслатиб ўтамиз, Аслонов 1/32 финал доирасида танзаниялик Юсуф Чангалавега қарши рингга кўтарилиши лозим эди. Аммо унинг рақиби номаълум сабабга кўра жангга чиқмаганди ва Аслонов автоматик равишда кейинги босқичга йўл олганди.
Мусобақанинг дастлабки беш кунида ўн бир нафар ўзбекистонлик боксчи ўз жангини ўтказди. Нодиржон Мирзаҳмедов, Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Саиджамшид Жаъфаров, Одилжон Аслонов, Шаҳобиддин Зоиров, Мадиёр Саидраҳимов, Абдумалик Ҳалоков ва Лазизбек Муллажонов рақибларини енгиб, кейинги босқичга йўл олган бўлса, Ҳасанбой Дўстматов, Шоҳжаҳон Абдуллаев, Миразизбек Мирзахалилов ва Шаҳрам Ғиёсов мусобақа билан эрта хайрлашди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди