23:03 / 30.10.2021
1 754

Зубайра Тухугов бразилиялик рақибини мағлубиятга учратиб, MMA’даги 20-ғалабасини қўлга киритди

Зубайра Тухугов бразилиялик рақибини мағлубиятга учратиб, MMA’даги 20-ғалабасини қўлга киритди
БААнинг Абу-Даби шаҳридаги «Жангчилар ороли»да 30 октябрь куни UFC 267 мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

MMA оқшомида Прелим кард жанглари якунланди. Карднинг асосий жангларидан бири Зубайра Тухугов ва Рикардо Рамос ўртасида кечди. Дастлабки раунд россиялик спортчининг устунлигида ўтди. Зубайра раунднинг сўнгги дақиқасида кучли тирсак зарбасини ўтказиб юборди, бироқ Рамос вазиятни якунлай олмади.

Иккинчи раунд тўлиқ Тухуговнинг устунлигида ўтди. Учинчи раунд эса тенг курашлар остида кечди.

Прелим кард натижалари билан танишинг:
Зубайра Тухугов (20-5-1) очколар эвазига Рикардо Рамосни (15-4) мағлубиятга учратди;
Алберт Дураев (15-3) очколар эвазига Роман Копиловни (8-2) мағлуб қилди;
Elizeу дос Сантос (23-7) очколар эвазига Бенуа Сен Денисни (8-1) енгди;
Михал Олесийчук (16-4) 1-раундда Шамил Гамзатовни (14-1) техник нокаутга учратди;
Лерон Мёрфи (11-0-1) 2-раундда Макван Амирхонини (16-7) нокаутга учратди;
Андрей Петроски (7-1) 3-раундда бўғиш усули билан Ҳу Яосзунни (3-3) таслим этди;
Тагир Уланбеков (14-1) очколар эвазига Аллан Насиментодан (18-6) устун келди.

Асосий кард
Ян Блаҳович (28-8) — Гловер Тейшейра (32-7)
Пётр Ян (15-2) — Кори Сендҳаген (21-10)
Ислом Махачев (20-1) — Ден Ҳукер (21-10)
Александр Волков (33-9) — Марчин Тибура (22-6)
Ли Сзинлян (18-6) — Ҳамзат Чимаев (9-0)
Магомед Анкалаев (14-1) — Волкан Ўздемир (17-5)

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Зубайра Тухугов бразилиялик рақибини мағлубиятга учратиб, MMA’даги 20-ғалабасини қўлга киритди
ePN